2023 йил давомида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан режага нисбатан 1,4 млрд.кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилди
АОКАда ўтказилган брифингда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов ўтган йилги ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ва амалга оширилган инвестиция лойиҳалари ижроси ҳақида маълумот берди.
2023 йилда инвестиция лойиҳалари доирасида 622,63 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилди, бунда белгиланган режа ижроси 100,1 фоизни ташкил этди.
Инвестиция дастури доирасида янги, замонавий, энерготежамкор қурилмаларни жорий этиш мақсадида, Толимаржон ИЭС АЖда 1065 МВт қувватга эга буғ-газ қурилмасини қуришга старт берилди.
Тошкент ИЭМда 2024 йилнинг биринчи чорагида 64 МВт га тенг иккита газ турбинаси қурилмалари ишга туширилади.
Иссиқлик электр станцияларини 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида жами 53 та энергоқурилмаларда таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Натижада энергоқурилмаларнинг мавжуд қуввати 209 МВт ҳамда қозон қурилмаларининг ишлаб чиқариш қуввати 483 тонна/соатга оширилишига эришилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг