2022 йил якунига қадар жами 27,6 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган
Фото: Архив сурат
Бу ҳақда АОКАда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Шунингдек, жорий йил якуни билан соҳага 1,8 млрд долларлик инвестициялар йўналтирилиши, 690 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниши, маҳаллийлаштириш дастури доирасида 981 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши, 470 млн долларлик қурилиш материаллари импорт қилиниши белгиланган.
Жорий йилда қиймати 1,8 млрд долларлик 819 та лойиҳа ишга туширилади ва 20,9 мингта янги иш ўрни яратилади.
Умуман, 2022-2026 йилларда соҳада 5,8 млрд долларлик 1028 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳамда 39,3 мингта янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг