2022 йил якуни бўйича Ўзбекистон ва ИҲТ давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 12,3 миллиард долларни ташкил этди
Фото: Иллюстратив фото
Бугунги кунда ИҲТга ўнта давлат – Озарбойжон, Афғонистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо бўлиб кирган.
ИҲТ ҳамкорлигининг асосий йўналишлари ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитларида белгиланади.
Ташкилотнинг мақсади Жанубий Осиё, Марказий Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари ўртасида савдо ва сармоявий алоқаларини кенгайтириш.
ИҲТ Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Ислом ҳамкорлик ташкилотида кузатувчи мақомига эга.
2021 йил 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ИҲТ 15 саммитида иштирок этди. Саммит якунлари бўйича ИҲТга раислик илк маротаба Ўзбекистонга ўтди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг