2020 йилги Мюнхен марафони янгича форматда ўтказилади

21:56 02 Июль 2020 Дунё
1052 0

Марафон ташкилотчилари Мюнхендаги мусобақалар форматини ўзгартирганини эълон қилди.

Спорт мусобақаси 2020 йил 11 октябрга режалаштирилмоқда. Ташкилотчилар марафон иштирокчилар сонини 12,6 минггача чеклаб, марафон масофасини қисқартиришди. Энди югурувчилар олдинги 42 км ўрнига 30 км масофани босиб ўтишлари керак.

Бундан ташқари, ташкилотчилар иштирокчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун қоидалар тўплами ва гигиена инструкцияларини ҳам ишлаб чиқдилар.

"Бизнинг барча қарорларимиз тасдиқлаш учун Мюнхендаги тегишли идораларга юборилди. «Биз Мюнхенда учрашиб, «2020 йилги марафонни бошқача ўтказамиз» шиори остида марафонни ташкиллаштиришни режалаштирмоқдамиз", - дейди Мюнхен марафони директори Йорг Вениг.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер