2020 йилда Ўзбекистонга қанча инвестиция жалб этилди?

14:54 14 Январь 2021 Иқтисодиёт
3401 0

2020 йилнинг якунлари бўйича асосий воситаларга киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 101,5 фоизни ёки 6,6 млрд. долларни ташкил этди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида бўлиб ўтган брифингда айтиб ўтилди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, инвестиция дастури доирасида 197 лойиҳа амалга оширилди ва шунинг ҳисобига 38 минг иш ўрни яратилди. Бундан ташқари, ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида жами 59,1 трлн сўмлик 10 586 лойиҳа амалга оширилди ва бу 131,5 мингта янги иш ўрни ташкил этилишига имкон берди.

Шунингдек, учрашувда ташқи савдо фаолияти кўрсаткичлари кўриб чиқилди – жумладан, 2020 йил якунларига кўра, экспорт ҳажми 15,1 млрд. долларни ташкил этгани таъкидланди. Шу билан бирга, 47 турдаги янги маҳсулотларни экспортга етказиб бериш йўлга қўйилди ва бир қатор мамлакатларнинг янги истиқболли бозорларига чиқишга эришилди. 

Айланма маблағларни тўлдириш мақсадида экспорт қилувчиларга берилган кредитлар миқдорининг 50 фоизигача бўлган қисмини кафолатлаш тартиби ҳам йўлга қўйилди.

2021 йилда прогнозга асосан, хорижий инвестициялар ҳажми 10,5 млрд. долларни ташкил этади, шундан 7,6 млрд. доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир. Ўз навбатида, 226 та йирик, юқори иқтисодий аҳамиятга эга саноат лойиҳа ишга туширилади ва 34 мингта иш ўрни ташкил этилади.

Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 94,8 трлн сўмлик маблағ ўзлаштирилиши ва 7106 инвестиция лойиҳаси ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида қарийб 162 мингга янги иш ўрни яратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер