2019 йилда Ўзбекистонда инфляция даражаси 15,2 фоизни ташкил қилди
Ўзбекистонда ўтган йилнинг январь-декабрь ойларида истеъмол бозоридаги товар ва хизматлар нархлари 15,2 фоизга қимматлашган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида маълум қилинган.
Бу 2018 йилдаги инфляция даражасига нисбатан 0,9 фоизга кўпдир. 2018 йилда истеъмол секторидаги нарх ва тарифларнинг ўртача ўсиш суръати 14,3 фоизни ташкил этганди.
Қайд этилишича, ўтган йили нархлар ҳар ой ўртача 1,2 фоиздан ошиб борган. Таққослаш учун, 2018 йилда бу кўрсаткич 1,1 фоизни ташкил қилганди.
Нархлар энг кўп ошган ой ўлароқ август (2,9%), энг кам ошган ой сифатида эса июнь (0,5%) кўрсатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг