2019 йилда Францияда “Ўзбекистон куни” ўтказилади

11:23 24 Май 2018 Сиёсат
3458 0

Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти (Халқаро Эпизоотик Бюро) ассамблеясининг 86-бош сессиясида иштирок этаётган Ўзбекистон Давлат ветеринария қўмитаси раиси Б.Норқобилов Халқаро Эпизоотик Бюро бош директори М. Элуа билан расмий учрашув ўтказди.

Давлат ветеринария қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон ва Халқаро Эпизоотик Бюро ўртасидаги ҳамкорликни келгусида янада мустаҳкамлаш юзасидан бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, 2019 йилда 181 давлат вакиллари иштирокида ўтказиладиган ассамблеянинг навбатдаги сессиясида бир кунни “Ўзбекистон куни” этиб белгилаш ва уни нишонлашга келишилди. 

Ташкил этиладиган “Ўзбекистон куни” доирасида Ўзбекистондан етишиб чиққан мутафаккир, алломалар ҳақида, юртимизнинг сайёҳлик салоҳияти ва имкониятлари ҳақида маълумотлар ҳам берилади. Шунингдек, ўзбек миллий таомлари тортилиб, миллий урф-одатларимиз, анъаналаримиз театрлаштирилган тарзда намойиш этилади.

Учрашувда яқинда ташкил этилган Самарқанд ветеринария медицинаси институтида ҳамкорликда лойиҳалар амалга ошириш, юқори малакали ветеринария мутахассисларини тайёрлаш борасида ҳам келишувга эришилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер