20 йил қочиб юрган қотил аёл қўлга олинди
Хитойнинг Сзянси провинциясида 20 йил давомида ҳуқуқ-тартибот идораларидан яшириниб юрган қотил аёл — Лао Жунчжи устидан суд жараёни бошланди.
1993 йилда 19 ёшда бўлган Лао Сзянсидаги бошланғич мактаблардан бирида муаллималик қиларди. Ўша пайтларда у талончилик учун саккиз йил «ўтириб» чиққан Фа Сзин билан танишиб қолди. Уларнинг ўртасида яқинлик пайдо бўлгач, бир неча йил давомида биргаликда ўғрилик, қотиллик, талончилик жиноятларини содир этиб келишади.
1999 йилда кетма-кет содир этилган икки ўғриликдан кейин полиция уларнинг изига тушади. Бу пайтда «жуфтлик» Хефей шаҳрида ижарада яшашарди. Кўп ўтмай. Фа қўлга тушади ва суд ҳукмига кўра ўлим жазосига маҳкум этилади. Лао эса яширинишга муваффақ бўлади. Қиз исмини ўзгартириб, Хефейдан бутунлай чиқиб кетади ва 20 йил яшириниб юради.
2019 йилнинг ноябрида уни Фусзян провинцияси Сямин шаҳрида қамоққа олишади. Лаони қўлга олишганда, у бир танишининг дўконида қўл соатлари билан савдо қиларди.
Аёл айни пайтда 1996-1999 йилларда кетма-кет 7 қотилликни амалга оширишда, шунингдек, босқинчилик ва одам ўғирлашда айбланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг