16 сентябрь — республика миқёсида “Бутунжаҳон тозалик куни” ўтказилади
Экология вазирлиги томонидан шу куни бутун республика миқёсида “Узплоггинг” чиқинди йиғиш ва соғломлаштириш тадбирлари, “Cлеан гаме” ўйинлари ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади. Шунингдек, барча ҳудудлар чиқиндилардан тозаланади.
“Бутунжаҳон тозалик куни” юртимизда анъанавий тарзда ҳар йили сентябрь ойининг учинчи шанбасида нишонланиб келинади. Мақсад жамоатчилик эътиборини долзарб экологик муаммоларга қаратиш, атроф-муҳитни чиқиндилардан тозалаш, экологик маданият ва масъулиятни ошириш, аҳолини табиатни озода сақлашга жалб қилишдир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг