“15 октябрь — Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати ўтказилган танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросимидан Фоторепортаж

19:23 18 Октябр 2022 Жамият
711 0

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан 2022  йил  18 октябрь  куни Миллий матбуот марказида “15 октябрь — Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати ўтказилган танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар, журналист кадрлар етиштирувчи олий таълим муассасалари ўқитувчи-профессорлари, талабалар иштирок этди.

Бу сана БМТ Бош Aссамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги 62/136-сонли резолюцияси билан расман тасдиқланган. Ушбу резолюция қишлоқ аёлларининг, жумладан туб халқларга мансуб аёлларнинг муҳим ролини ва уларнинг қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ жойлари ривожланишини  жадаллаштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини ошириш ва қишлоқ жойларида ночорликка барҳам беришдаги ҳиссасини тан олади. Айниқса, қишлоқ аёлларининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётда фаоллиги ортиб бораётгани жамиятда уларнинг меҳнати нечоғли қадрли ва аҳамиятга эга эканини кўрсатади.

            Тақдирлаш маросимида сўз олган Уюшма раиси О. Ўсаров айтиб ўтганидек, мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев: “Бугунги фаровон ҳаётимиз ҳам, ёруғ келажагимиз ҳам аёлларга боғлиқ. Агар халқимиз биздан рози бўлишини хоҳласак, аввало, мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимиз учун муносиб турмуш шароитлари яратишимиз керак”  дея бежиз таъкидламаган. Бугунги кунда давлатимиз томонидан яратилган шароит ва имкониятлар туфайли қишлоқ аёллари ҳам барча жабҳаларда фаоллик кўрсатмоқда. Оилавий тадбиркорлик, ҳунармадчилик, касаначилик, пилла, шоличилик, деҳқончилик каби турли соҳаларда қишлоқ аёлларимиз етакчилик қилишмоқда. Мазкур фаоллик ҳукуматимиз томонидан алоҳида эътиборга олиниб, ҳар йили октябрь ойининг 15-санаси “Халқаро қишлоқ аёллари куни” сифатида кенг нишонланиши белгиланган.

            ОАВ, журналистлар, блогерлар ўртасида “15 октябрь — Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан ўтказилган танлов 2022 йилнинг 1 октябридан 14 октябрига қадар давом этди. Танловга ОАВ, журналистлар ҳамда блогерларнинг ижодий ишлари қишлоқ аёлларини қадрлаш ва уларнинг ҳаёт даражасини ошириш, ҳар бир қишлоқ аёли — эътиборда, аёлларнинг бахти — жамиятнинг бахти каби йўналишлар бўйича қабул қилинди. Танловда телевидение, радио, босма нашрлар ва интернет нашрлари, фото журналистика ва блогпостлар бўйича 40 га яқин оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ҳамда блогерлар ижодий ишлари билан иштирок этди.

“15 октябрь — Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати ўтказилган танловнинг тақдирлаш маросими кўтаринки руҳда ўтди. Ғолиблар махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.  

 

 

 

“Халқ сўзи”,
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер