1,5 минг қутидан ортиқ ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосининг олди олинди

11:38 07 Апрель 2025 Жамият
220 0

Тошкентда 2 мингга яқин акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдосининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Ш.Ш.» МЧЖ раҳбари Ш.Ж. савдо дўконида хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 184,7 миллион сўмлик 303 дона электрон ва 1 592 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер