14 декабрь куни электр станциялар орқали 254,5 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди

18:16 15 Декабрь 2023 Иқтисодиёт
395 0

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.

Бунинг учун иссиқлик электр станцияларда 43,5 млн кубометр табиий газ, 18,1 минг тонна кўмир, 12,1 минг тонна мазут ёқилган.

Республика табиий газ истеъмоли 159 млн кубометрни ташкил қилган.

Ҳозирги вақтда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятидан табиий газ олувчи 1 минг 204 та метан заправканинг 624 таси белгиланган график асосида ишламоқда.

Кеча “Ўзбекнефтгаз” жамияти томонидан Фарғона водийсидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига жами 1028 тонна жумладан, Андижон вилоятида 406 тонна, Наманган вилоятида 346 тонна ва Фарғона вилоятида 276 тонна автобензин етказиб берилди.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига (метан заправкалар) 4,5 млн кубометр табиий газ ҳамда 800 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида сотиш учун биржа савдоларига 3 минг 510 тонна автобензин, 1 минг 951 дизель ёнилғиси қўйилган бўлиб, ундан 3 минг 510 тонна автобензин ҳамда 594 тонна дизель ёнилғиси сотилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер