134 та табиий монополия субъекти фаолияти 11 та хизмат тури бўйича мониторинг қилинмоқда
Фото: “Халқ сўзи”
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Отабек Усмонов маълум қилди.
Ўтган 9 ойда иқтисодий тармоқ соҳаларидаги ўрганишлар натижасида истеъмолчилардан жами 80,1 млрд.сўмга яқин асоссиз даромадлар олинганлиги аниқланди.
Ҳудудлар кесимида энг кўп қонунбузилишлар 122 та ҳолатда Тошкент вилоятида, 68 та ҳолатда Тошкент шаҳрида, 57 та ҳолатда Наманган вилоятида аниқланган.
Жиззах вилояти мисолида эса аниқланган 26 ҳолатлар юзасидан етти мингдан ортиқ истеъмолчиларга асоссиз ундирилган маблағлар қайтарилиб, уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши таъминланган.
Ҳисобот даврида, “Рақобат тўғрисида»ги ва “Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонунлари ва қонун ости ҳужжатлари талабларини бузиш бўйича 700 га яқин ҳолат аниқланган.
7 500 га яқин фуқаронинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниб, 35,3 млрд.сўм ортиқча даромад олинганлиги аниқланган ҳолатлар юзасидан 3,8 млрд сўм маблағ фуқаролар фойдасига қайтарилди.
Қолган 31,5 млрд.сўмлик ортиқча олинган маблағ истеъмолчиларга қайтариш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг