132 минг қутидан зиёд тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди
Пойтахтимиздаги заводлардан бирида божхона органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ноқонуний муомаладан олиб қўйилган тамаки маҳсулотларини кенг жамоатчилик, хусусан, оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирокида йўқ қилиш тадбири бўлиб ўтди.
Божхона қўмитаси ва Мажбурий ижро бюроси томонидан ташкил қилинган бу галги тадбирда божхона органлари тезкор тузилмалари томонидан аниқланган 9 та ҳолатда ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган жами 132 минг 180 қути тамаки маҳсулоти йўқ қилинди.
Маълум қилинишича, божхона органлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда ўтган йилда аниқланган 512 та ҳолатда қиймати 61,6 млрд. сўмлик 2,9 млн. қути тамаки маҳсулотларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйилган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида эса 137 та ҳолатда қиймати 9,3 млрд. сўмлик 305 минг қути тамаки маҳсулотлари билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари фош қилинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг