120 кишининг бандлиги таъминланди

11:45 02 Май 2018 Иқтисодиёт
1696 0
Фото: uz.all.biz


Давлатимиз раҳбари ўтган йили 2-3 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида ҳудудда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ишларни салбий баҳолаб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берган эди. Орадан ўтган вақт мобайнида вилоятда бир қанча ишлар амалга оширилди.

Олтинкўл туманининг Жалабек қишлоғида барпо этилган “Gold Grand pharma” масъулияти чекланган жамиятининг фойдаланишга топширилиши мана шу йўналишдаги саъй-ҳаракатларга бир мисолдир. 

— 2017 йилнинг май ойида ер майдони олган эдик, — дейди корхона директори  Рустамбек Ҳайдаров.— Шу чоққача қурилиш ва монтаж ишлари олиб борилди. Қўшимча бинолар ҳам қураяпмиз. Йил охирига қадар янги бинода шприц, система каби тиббий анжомлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

1 миллион 200 минг АҚШ доллари ва 7 миллиард 200 миллион сўм миқдоридаги маблағ йўналтирилган ушбу корхона йилига 33 миллион дона  тиббиёт қўлқоплари ишлаб чиқариш қувватига эга. 120 нафар ишчи меҳнат қилаётган корхонада йил охирига бориб жамоа аъзолари сони 200 нафарга етади ва маҳсулотнинг 45 фоизи хорижлик буюртмачиларга етказиб берилади.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер