12 та давлат бошқаруви органлари фаолияти тугатилади
Illyustrativ foto
Президентнинг тегишли Фармонига кўра, 2023 йил 1 январдан қуйидаги давлат бошқаруви органлари вазифа ва функциялари тегишли вазирлик ва идораларга ўтказилган ҳолда тугатилади:
— Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги – Қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ вазифа ва функциялари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, саноатни ривожлантириш билан боғлиқ вазифа ва функциялари эса Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;
— Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги – вазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда;
— Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги – вазифа ва функциялари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;
— Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги – вазифа ва функциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилмоқда;
— Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги – вазифа ва функциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилмоқда;
— Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги – вазифа ва функциялари Сув хўжалиги вазирлигига ўтказилмоқда;
— Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги – вазифа ва функциялари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўтказилмоқда;
— Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги – вазифа ва функциялари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўтказилмоқда;
— Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги – вазифа ва функциялари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига ўтказилмоқда;
— Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси – вазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда;
— Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази – вазифа ва функциялари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;
— Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси – вазифа ва функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг