12 мингга яқин хорижлик даволаниш учун Ўзбекистонни танлади
Иллюстратив фото
2026 йилнинг январь февраль ойларида жами 11 876 нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, энг кўп беморлар қўшни давлатлар фуқаролари ҳисобланади. Улар давлатлар кесимида қуйидагича:
• Тожикистон — 7 562 нафар;
• Қирғизистон — 2 530 нафар;
• Қозоғистон — 1 212 нафар;
• Афғонистон — 338 нафар;
• Россия — 208 нафар;
• Бошқа давлатлар — 26 нафар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг