103 ёшли онахон тақдирланди

16:28 28 Август 2025 Жамият
236 0

Мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан Президентимизнинг тегишли фармонига асосан бир гуруҳ 100 ёшдан ошганлар “Шуҳрат” медали билан тақдирланган эди.

Улар орасида Нарпай тумани “Тепақўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Хатича момо Гаданова ҳам бор. Бу онахон кўп йиллар қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлади. Умри давомида фарзандларига ҳалол меҳнат қилишни ўргатди.

Байрам арафасида Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев онахон хонадонида бўлиб, Хатича Гадановани истиқлол байрами билан қутлади ва унга “Шуҳрат” медалини топширди.

Табаррук ёшдаги онахон кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган эътибор ҳамда ғамхўрлиги учун Президентимизга миннатдорлик билдирди. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, дастурхонимиз тўкин, фарзандларимиз бахтли бўлишини тилади.

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ

«Халқ сўзи».                                                                                                            

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер