«103» хизматига бир кеча-кундузда 42 506 та чақириқ келиб тушди — Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
Жорий йил 20 декабрь эрталабки соат 08:00 дан 21 декабрь 08:00 гача Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган Штабга қуйидаги маълумотлар келиб тушди.
Сутка давомида туғруқлар сони:
Жами 2 632 нафар чақалоқ дунёга келди. Улардан:
— 1 374 нафари ўғил;
— 1 258 нафари қиз;
— 27 нафари эгизак.
Энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар:
— Самарқанд вилояти — 279 нафар;
— Қашқадарё вилояти — 274 нафар;
— Фарғона вилояти — 266 нафар;
— Сурхондарё вилояти — 246 нафар;
— Наманган вилояти — 234 нафар.
«103» хизмати:
2 738 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди.
«Тез ёрдам»га 42 506 та чақириқ келиб тушди.
Энг кўп чақириқлар:
— Фарғона вилояти — 4 993 та;
— Андижон вилояти — 4 793 та;
— Наманган вилояти — 4 493 та;
— Тошкент шаҳри — 4 423 та.
Юртимиз бўйича «103» хизмати орқали шифохонага ётқизилган беморлар сони:
— катталар — 2 495 нафар;
— болалар — 945 нафар.
Шу вақт давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва филиалларига 2 783 та мурожаат келиб тушди.
Госпитализация қилинган беморлар — 1 028 нафар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг