100 дан ортиқ давлат 2030 йилгача ўрмонларни кесишни тўхтатишга келишиб олди
100 дан ортиқ дунё етакчилари 2030 йилгача ўрмонларни кесишни тўхтатишга ваъда беришди, бу Глазгодаги иқлим бўйича саммитдаги биринчи йирик келишувдир, деб хабар беради BBC.
Ушбу қарорни қўллаб-қувватлаган давлатлар орасида Бразилия, Россия, Канада, Колумбия, АҚШ, Буюк Британия ва Индонезия бор. Қайд этилишича, умуман олганда, бу мамлакатлар дунё ўрмонларининг қарийб 85 фоизини ташкил қилади.
Шартнома 20 миллиард доллар ажратишни ўз ичига олади, унинг бир қисми йўқотилган ўрмон майдонларини тиклаш ва ўрмон ёнғинларига қарши курашга йўналтирилади.
28 мамлакат ҳукуматлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, хусусан, пальма ёғи, какао ва соя етиштириш учун ўрмонларни кесишни тўхтатиш мажбуриятини олади.
Қайд этилишича, Индонезия дунёдаги энг йирик пальма ёғи экспортчиси бўлиб, унинг ишлаб чиқарилиши ўрмонларнинг вайрон бўлишига ва туб аҳоли яшайдиган ҳудудларнинг йўқолишига олиб келади.
Шунингдек, Россия ўрмонлари сайёрадаги барча дарахтларнинг бешдан бир қисмини ташкил қилади, улар йилига 1,5 миллиард тонна карбонат ангидридни ўзлаштиради.
Бундан ташқари, дунёдаги энг катта тропик ўрмонлар Бразилиядаги Амазонка тропик ўрмонларидир, аммо 2020 йилда унинг вайрон бўлиш қисми рекорд даражада эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг