10 ойда қарийб 1,5 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 951,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 1,5 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Бу кўрсатгич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 % га ёки 35 минг тоннага кўпайган.
Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (39,9 %), Покистон (16,3 %), Қозоғистон (11,3 %) ҳамда Хитой (9,7 %) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг