1 ноябрдан нималар ўзгаради?
Иллюстратив фото
Шифокорларга эҳтиёж бор ҳудудларда талабалар ишга жойлаштирилади.
Никоҳ тузиш учун аризаларни ДХМ орқали қабул қилиш эксперименти ўтказилади.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари кенгайтирилади.
«Коробка» ҳолатдаги уй-жойлар учун субсидия ажратишга рухсат берилади.
Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳияти кенгайтирилади.
Ёшларга компьютер сотиб олиш учун истеъмол кредити ажратилади.
Ҳайдовчилар учун бериладиган тиббий маълумотларнинг ягона электрон базаси шакллантирилади.
Томорқа ер эгаларини касаначилик билан банд қилган тадбиркорларга субсидия берилади.
Кўп квартирали уйларнинг умумий мулки ҳудудида қўшимча объект қуриш тақиқланади.
«Ягона давлат назорати» тизимида рўйхатга олинмаган тадбиркорларни текшириш ноқонуний ҳисобланади.
Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини иш билан таъминлашга кўмаклашилади.
Фуқароларга давлат хизматларидан фойдаланишда қулайликлар яратилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг