1 ноябрдан бошлаб дизель ёқилғисининг нархи арзонлаштирилади
Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
"Аввал хабар берилганидек, «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотилаётган нефть маҳсулотларининг нархини арзонлаштириш босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
1 ноябрдан бошлаб ушбу АЁҚШлардаги импорт дизель ёқилғисининг нархи 6500 сўмдан 6000 сўмга арзонлаштирилади.
«Биз доимий равишда аҳолига сотилаётган маҳсулот нархини мунтазам ўрганиб, таҳлил қилиб борамиз. Агарда маҳсулот таннархи пасайса, уни сотиш нархини, албатта, камайтириш зарур, деб ҳисоблаймиз. Бундан кейин ҳам бу амалиёт давом эттирилади», – деди “UNG Petro” корхонаси директори Мирзоҳид Мусаев.
АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @UNGPetroBot телеграм канали орқали олишингиз мумкин" дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг