Жорий ўқув йили учун магистратурага қабул квотаси сони 16 933 та, 10031 нафар талабгор ҳужжат топширган

Рўйхатдан ўтган 5219 та талабгорнинг 4582 таси хорижий тил сертификатига эга. 637 нафар талабгор эса, танловда иштирок этмайдиган турли имтиёзга эга бўлганлардир.

11:19 23.08.2022
Пластик картадан компьютер ёрдамида пул ўғирлаган шахс аниқланди

Фуқаро Т.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 26 июль куни номаълум шахс тегишли банк томонидан берилган пластик картасида бўлган жами 4.000.000 сўм пулларини компьютер ёрдамида ўзига сездирмай ечиб олганлигини билдирган.

11:17 23.08.2022
Футбол бўйича U-18 Ўзбекистон миллий терма жамоаси Японияда юртимиз шарафини ҳимоя қилади

Жорий йил 24-28 август кунлари Япониянинг Шизуока префектурасида 18 ёшгача бўлган ўсмирлар орасида 2022 SBS Cup халқаро ёшлар футбол мусобақаси ташкил этилади.

11:10 23.08.2022
Зоминда айиқ икки нафар фуқаронинг умрига зомин бўлганлиги ҳақидаги хабарлар ёлғон бўлиб чиқди

Давлат экология қўмитаси томонидан тезкор ўрганилган ушбу ҳолат аслида Россия Федерациясининг Байкалорти ўлкасида содир бўлганлиги аниқланди.

11:09 23.08.2022
1 сентябрдан автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади

Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.

11:00 23.08.2022
Яширин фотоқопқонга Туркистон силовсини муҳрланди

Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Ҳисор" давлат қўриқхонаси Ғилон бўлими қўриқлаш ходимлари томонидан ўрнатилган яширин фотоқопқонга Туркистон силовсини муҳрланди.

10:56 23.08.2022
Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимизнинг мураббийларига бир марталик пул мукофотлари топширилди

Спортни ривожлантириш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 августдаги 355-сонли қарорига мувофиқ, Конья-2021 V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларнинг мураббийларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

10:50 23.08.2022
Янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Маҳалла жамиятнинг кичик бўғини сифатида барча инсоний фазилатларни шакллантириш, оилаларда тинчлик-тотувликни таъминлаш, жиноятчиликни олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

10:46 23.08.2022
Жиззахда тадбиркорнинг ишлаб чиқариш цехини электр энергиясига улаб беришни ваъда қилган назоратчи ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

10:34 23.08.2022
“Бирлашсак, катта кучмиз!” халқаро ёшлар форуми якунланди

Мазкур форум Энергетика вазирлиги, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ, Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмалари Республика кенгаши ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

10:31 23.08.2022
Лицензияга эга бўлмаган олий таълим ташкилотларининг ҳужжатлари тан олинмайди

Сўнгги пайтларда Таълим инспекцияси телеграм ботига (@uztdi) айрим фуқаролар Янгийўл шаҳридаги «Мумтозбегим-Шохсарой Педагогика университети» томонидан берилган дипломлар Ўзбекистонда олий таълим муассасаси дипломи сифатида тан олинадими?» деб мурожаат қилмоқда.

10:27 23.08.2022
Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакили “Аёллар дафтари”га кирган хотин-қизлар масалаларини ўрганди

Омбудсманнинг Сирдарё вилоятдаги минтақавий вакили Ш.Алимов вилоятнинг Мирзаобод тумани, “Тошкент” маҳалласидаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан учрашди. 

10:21 23.08.2022
Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 65,1 миллион дозадан ошди

2022 йил 22 август мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 138 861 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.

10:17 23.08.2022
Коронавирус: кеча юртимизнинг 2 та ҳудудида 14 нафар кишида касаллик аниқланди

Коронавирусдан ҳимояланишнинг энг тўғри ва самарали йўли унга қарши эмланишдир.

10:10 23.08.2022

Янгиликлар тақвими

Кластер