Зоминда айиқ икки нафар фуқаронинг умрига зомин бўлганлиги ҳақидаги хабарлар ёлғон бўлиб чиқди
Фото: Myseldon.com
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Зомин тумани ҳудудида айиқ икки нафар фуқаронинг умрига зомин бўлганлиги ҳамда айиқ овчилар томонидан ўлдирилганлиги ҳақида хабар ёлғон бўлиб чиқди.
Давлат экология қўмитаси томонидан тезкор ўрганилган ушбу ҳолат аслида Россия Федерациясининг Байкалорти ўлкасида содир бўлганлиги аниқланди. Бу ҳақида Россия Федерацияси Амур вилоятининг Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бошқармаси масъул ходимлари томонидан расмий муносабат билдирилган.
Давлат экология қўмитаси юртдошларимиздан бу каби нотўғри маълумотларга ишонмасликни ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёлғон хабарлар тарқатиш жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг