Яширин фотоқопқонга Туркистон силовсини муҳрланди
Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Ҳисор" давлат қўриқхонаси Ғилон бўлими қўриқлаш ходимлари томонидан ўрнатилган яширин фотоқопқонга Туркистон силовсини муҳрланди.
Туркистон силовсини Ўзбекистон Республикаси ва халқаро "Қизил китоб"га киритилган бўлиб, ҳозирги кунда ноёб тур ҳисобланади. Бу жонивор кузатувларга кўра, қўриқхонанинг Ғилон, Мираки, Танхоздарё ва Қизилсув бўлимларида учрайди.
Туркистон силовсини Давлат экология қўмитаси томонидан доимий муҳофазага олинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг