17 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

18:11 16.02.2026
Математика фанидан 8 синфлар ўртасида ўтказилган Ал-Хоразмий олимпиадаси натижалари маълум бўлди

Мазкур олимпиадада математика фанидан 8-синфлар бўйича 18 минг 2 нафар ўқувчилар иштирок этган.

16:48 16.02.2026
Президент 2026 йилга мўлжалланган ислоҳотлар дастурлари ва Давлат дастури лойиҳалари тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёевга энг устувор ислоҳотлар дастурлари ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2026 йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастури лойиҳалари юзасидан ахборот берилди.

16:47 16.02.2026
Навоий вилояти камбағаллик ва ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантирилади

«2026 йилда Навоий вилоятини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

16:30 16.02.2026
Сирдарё вилояти делегацияси – Афғонистонда

Айни пайтда Эркинжон Турдимов бошчилигидаги Сирдарё вилояти делегацияси Афғонистон Ислом Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турибди.

15:25 16.02.2026
“Кулолчи” маҳалласидагилар нимадан хурсанд?

Баъзан кичик бир хушхабар ҳам кўнгилни тоғдек қилади. Вобкент тумани “Кулолчи” маҳалласида яшовчи Олия Шарипова ҳудуддаги 5 – мактабгача таълим ташкилоти биносининг мукаммал таъмирланиб фойдаланишга топширилишини эшитиб, боғча томон ошиқди.

15:20 16.02.2026
Аёл қалбидаги умидлар

Улар пойтахтдаги олий ўқув юртида таҳсил олишди. Бир-бирларига кўнгил қўйдилар. Қиз Бухородан, йигит эса Сурхондарёдан. Тўй бўлди. Бирин-кетин беш фарзанд туғилди. Дунёда улардан бахтлироқ оила йўқ эди.

15:16 16.02.2026
“Телефонсиз мактаб”: Натижалар кутилганидек

Вилоятимизнинг барча мактабларида “Телефонсиз мактаб” лойиҳаси босқичма босқич йўлга қўйилмоқда. Мазкур лойиҳани амалга оширишда “Қуш уясида кўрганини қилади” деган нақл диққат марказимизда бўлмоқда.

15:12 16.02.2026
Математика фанидан 7-синфлар ўртасида ўтказилган Ал-Хоразмий олимпиадаси натижалари эълон қилинди

Мазкур олимпиадада математика фанидан 7-синфлар бўйича 17 минг 954 нафар ўқувчилар иштирок этган.

12:59 16.02.2026
Бедана боқиб бойиш мумкинми?

Бедана хониши жуда ҳам ёқимли. Аммо бу оила аъзолари шунчаки бу қушнинг овозига маҳлиё эмас, бедана парвариши орқали мўмайгина даромад олишнинг ҳадисини олган.

12:37 16.02.2026
Қувасойда кўклам нафаси

Қувасой шаҳри – Фарғона водийси текислигида жойлашган бўлиб, шимолий томони вилоятнинг Қува, Тошлоқ туманлари, жанубий ва ғарбий томонлари Фарғона шаҳри ва Фарғона туманлари, шарқий ҳудуди эса Қирғизистон Республикасининг Баткен вилояти, Қизил-қия шаҳри билан чегарадошдир.

12:28 16.02.2026
Россия фуқароларини Европа ва АҚШдан чиқариб юбориш керак — Зеленский

Украина президенти Ғарб давлатларининг Россияга нисбатан қўллаётган санкциялари натижага эришиш учун етарли эмаслигини таъкидлади.

12:13 16.02.2026
Ўтган йилда Ўзбекистонда қарийб 2 млн тонна узум етиштирилди

Ушбу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 7,6 фоизга ўсган.

11:09 16.02.2026
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел келиши хавфи эълон қилинди

Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

10:42 16.02.2026
Туркманистон Миллий хавфсизлик раҳбари ҳам ўзгарди

Президент Сердар Бердимухамедов Миллий хавфсизлик вазири генерал-майор Назар Атагараевни бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод қилди.

10:23 16.02.2026
Рақамли ҳисоблар, кўринмас миллиардлар ва олтин: дунёда қанча пул бор?

Пул инсоният тараққиёти давомида жамият ҳаётининг асосий ҳаракатлантирувчи омилларидан бири бўлиб келган. У нафақат иқтисодий жараёнларга, балки давлатлар сиёсати ҳамда одамларнинг келажак ҳақидаги қарорларига ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Замонавий дунёда пул тушунчаси қоғоз банкнотлар ёки тангалар билан чекланиб қолмайди.

19:39 15.02.2026
16 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин.

18:17 15.02.2026
Тошкентда 3 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари савдоси тўхтатиб қолинди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

16:08 15.02.2026
Фарғонада тадбиркорнинг уяли алоқа воситаларини талон-торож қилган шахс фош қилинди

Ушбу шахс умумий баҳоси 170 миллион сўмлик 6 турдаги 13 дона смартфон уяли алоқа воситаларини ўзлаштирган.

15:35 15.02.2026
Пойтахтда «Cobalt» ва «Monza» иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автомобилларнинг 1 нафардан йўловчиларига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

14:44 15.02.2026

Янгиликлар тақвими

Кластер