Россия фуқароларини Европа ва АҚШдан чиқариб юбориш керак — Зеленский

12:13 16 Февраль 2026 Дунё
326 0

Владимир Зеленский Ғарб давлатларининг Россияга нисбатан қўллаётган санкциялари натижага эришиш учун етарли эмаслигини таъкидлади. Украина президенти бу ҳақида «Politico» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Зеленскийнинг фикрича, Европа давлатлари ва АҚШ ҳозиргача Россия ядровий саноати, хусусан Росатом, шунингдек, Ғарбда яшаётган россияликлар ва уларнинг яқинларига нисбатан қатъий чоралар кўрмаган.

«Европаликлар кўп иш қилишди, аммо бу етарли эмас. Россияликларнинг Европа ва АҚШда тонналаб мулклари, фарзандлари ва қариндошлари бор. Улар Россияга, уйига қайтсин», — деган Зеленский.

Видеодан кадр

Шунингдек, Украина президенти маслаҳатчиси Михайло Подоляк Зеленскийнинг ушбу баёнотига аниқлик киритиб, гап санкциялар остига олинган россияликларнинг қариндошлари ҳақида кетаётганини қўшимча қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер