Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди

Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичига қуръа ташланди

17:37 27.02.2026
Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда

Мавсум давомида кузатиб боришингиз тавсия этиладиган ёш иқтидор эгалари...

17:35 27.02.2026
Президент базальт маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев Термиз туманида жойлашган “Surkhon Sandwich” корхонасининг базальт маҳсулотлари ишлаб чиқариш линияси билан танишди.

16:57 27.02.2026
Тошкентда қоидабузарлиги билан фахрланишини айтган 10 суткага қамалди

Пойтахтдаги «Uzbelas Performance» тюнинг ательеси раҳбари Асадбек Жумаевнинг жорий йилнинг январь ойида йўл қоидабузарлигида айблангани, аммо бундан осонгина қутилиб қолгани билан фахрланишини айтган интервьюси кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

16:54 27.02.2026
Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам

Ҳозирда АҚШнинг Сент-Жуд болалар тадқиқот шифохонаси вице-президенти бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди.

16:17 27.02.2026
Ўзбекистонда 1 мартдан ов мавсуми ёпилади

Тақиқланган мавсумда ов қилиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ қатъий жавобгарликка сабаб бўлади.

15:08 27.02.2026
Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

15:02 27.02.2026
«Ўт балосидан жабр чекдим...»

Жорий йилнинг 10 январи Бухоро шаҳридаги Шахон маҳалласида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Сайёра Сатторова хонадони аъзолари учун оғир кечди.

14:58 27.02.2026
Рақамли валюталар даври: пулнинг ҳар бир «қадами» назорат остида

​​​​​​​Дунё молия бозори яна бир янги босқич — рақамли валюталар даврига қадам қўймоқда. Ушбу рақамли пуллар коррупция ва маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши каби иллатларни илдизи билан қуритиши мумкин.

14:42 27.02.2026
Ўқув марказлари уюшмасига 100 млн доллар жалб қилинади

Ушбу маблағлар ўқув маркази ташкил қилмоқчи бўлган тадбиркорларга арзон кредит, субсидия, жой ижарасининг компенсацияси учун йўналтирилади.

14:17 27.02.2026
Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди

Мусобақаларга “Ҳумо арена” мезбонлик қилмоқда.

14:01 27.02.2026
Деновда курашчилар учун замонавий ўқув-машғулот базаси қурилади

Мазкур база тумандаги «Замондош» оромгоҳи негизида ташкил этилади.

13:56 27.02.2026
«Эпштейн иши»даги Трампга алоқадор файллар йўқолиб қолди

Демократлар АҚШ Адлия вазирлигини «Эпштейн файллари»нинг 50 саҳифасини яширишда айбламоқда.

13:27 27.02.2026
Тошкент – Термиз йўналишида тезюрар поездлар ҳаракати йўлга қўйилади

Президент раислигида ўтаётган йиғилишда кореялик ҳамкорлар билан замонавий тезюрар поездлар олиб келиш бўйича келишувга эришилгани маълум қилинди.

13:11 27.02.2026
Наманганда 665 миллион сўмлик «свет» ўғирлаганлар ушланди

Қонунбузар фуқаролар умумий фойдаланишдаги электр энергияси тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олган.

13:02 27.02.2026
Ўзбекистонда Алмерия тажрибаси асосида қуёшда иситиладиган иссиқхоналар ташкил қилинади

Бундай иссиқхона қурадиган тадбиркорларга ерлар 5 йилга бепул ижарага берилади, улар ер ости суви учун тўловдан 3 йилга озод қилинади.

12:51 27.02.2026
«Ўзгидромет» сел-сув тошқинлари юзага келишидан огоҳлантирди

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.

12:50 27.02.2026
Сурхондарёнинг 4 туманида 5 минг гектарда лимончилик плантацияси ташкил қилинади

Олтинсойдаги 6 минг гектарда эса экспортбоп узум етиштириш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқилади.

12:31 27.02.2026
Нодавлат олийгоҳлар фаолияти «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими орқали назорат қилинади

Муҳокамалар порталига жойлаштирилган Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи лойиҳасига кўра, нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига оид қонунчилик бузилиши хавфини таҳлил этишнинг электрон тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

12:11 27.02.2026
Сурхондарёдаги кўмир захирасининг атиги 1 фоизи қазиб олинаётгани айтилди

Президент жорий йилда Бойсундаги «Санжар», Олтинсойдаги «Оқсув», келаси йил «Фангарт» конларида кўмир қазиб олишни бошлашни топширди.

11:56 27.02.2026

Янгиликлар тақвими

Кластер