«Зорро» коронавирусга чалинди

21:28 10 Август 2020 Дунё
1444 0

Актёр Антонио Бандерас коронавирусга чалинди. У бу ҳақда бугун 60 ёшга тўлганини нишонлаётган пайтда Твиттердаги саҳифасида маълум қилган.

Шунинг учун таваллуд айёмини изоляцияда ўтказишга мажбур бўлганини ҳам қўшимча қилган. Бандерас ўзини ўртача ҳис этаётгани, аммо чарчоқни сезаётганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил январь ойида юракдаги оғриқ сабаб Бандерас Буюк Британияда шошилинч тарзда шифохонага ётқизилиб, даволаниб чиққанди. Кейинчалик артист инфарктни бошидан ўтказгани ва бу ҳаётини ўзгартириб юборганини маълум қилган.

Антонио Бандерас кино шинавандалари орасида «13-жангчи», «Филаделфия», «Ноумид», «Зорро Ниқоби», «Зорро афсонаси» каби қатор фильмларда бош ролларни ижро этгани билан танилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер