Зоминда эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг суннат тўйи ўтказилди
Фото: Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Жиззах вилояти Зомин туманидаги “Осиё” тантаналар мажмуасида туман ҳокимлиги ташаббуси билан 20 нафар эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари” рўйхатидаги оилалар фарзандларининг суннат тўйи бўлиб ўтди.
Тўй болаларнинг ҳар бирига ҳомийлар томонидан кийим-кечак, велосипед ва бошқа эсдалик совғалари топширилди. Тадбирда ҳозир бўлган нуронийлар эл-юртга тинчлик-хотиржамлик, Ватан ободлиги, халқимиз фаровонлигини тилаб, дуога қўл очдилар.

Тадбирда “Зомин сайқали” фольклор-этнографик ансамбли, туман маданият маркази қошидаги бадиий жамоалар, ҳаваскор санъаткор ва иқтидорли ёшлар ижросида, баҳор, Наврўз, болаликни мадҳ этувчи қўшиқлар ва жозибали рақслар тўй иштирокчиларига янада қўтаринкилик бахш этди.
Толибжон ЭРГАШЕВ,
“Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг