Зойир Мирзаев ҳам ўзбек-хитой, ҳам Спутник V вакцинаси билан эмлангани маълум бўлди
Бугун ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев июнь—июль ойларида ZF-UZ-VAC-2001 вакцинаси билан тўлиқ эмланганлиги хусусида маълумот чиқди.
Хўш, қайси маълумот тўғри?
Бу саволга Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Равшан Тулаков аниқлик киритди.
Унинг қайд этишига кўра, баҳор ойида ҳақиқатда Зойир Мирзаев ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасини қабул қилган. Орадан маълум муддат ўтиб, у Спутник V вакцинаси билан эмланган. Иккинчи номдаги вакцинани ҳам олиш мумкинми, деган саволга, Р. Тулаков, орадан бир мунча муддат ўтгач, қабул қилишга тиббиёт рухсат этади, деб жавоб берди.
Фахриддин Бозоров,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг