“ZIYO CUP” — турнирнинг 45 млн. сўмлик жамғармаси кимларга насиб этди?
9-11 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги “CYBERIUM GAME CLUB” биносида “ZIYO FORUM” илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш халқаро фонди томонидан талаба ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда киберспорт ўйинларига жалб қилиш мақсадида киберспортнинг “CS:2» йўналиши бўйича мукофот жамғармаси 45 000 000 сўм бўлган “ZIYO CUP” турнирини бўлиб ўтди.
Турнир пойтахтнинг 38 та хусусий ҳамда хорижий Олий таълим муассасаси талабалари ўртасида ташкиллаштирилди ва саралаш ўйинларида 300 нафарга яқин талаба иштирок этди.
Шиддатли ва муросасиз курашларга бой ўтган турнирнинг “CS:2» йўналишида Тошкентдаги Вебстер университети талабаларига тенг келадигани топилмади. 2 ўринни Тошкент технология, менежмент ва коммуникациялар институти талабалари эгаллаган бўлса, 3 ва 4 ўринлар эса Миллат Умиди университети ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти талабаларига насиб этди.
Мусобақанинг финал босқичида иштирокчиларга илҳом бағишлаш мақсадида қизиқарли кўнгилочар дастур намойиш этилди. Ғолибларга ҳомийлар томонидан совғалар тақдим этилди.
Раҳматжон БОБОЖОНОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг