Зироат Мирзиёева «Меҳрли мактаб» ўқувчиларидан хабар олди

08:24 12 Май 2022 Жамият
771 0

Фото: Zamin Foundation

Замин фонди лойиҳаси доирасида ташкил этилган Ўзбекистондаги илк госпиталь мактабда узоқ муддат давомида даволанаётган ҳамда мактаб ёки боғчага бориш имкониятига эга бўлмаган болалар таълим олмоқда.

Мактабга ташриф чоғида фонд Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева бу ердаги шароитлар билан танишди, педагоглар ва ота-оналарга далда бериб, болажонлар билан самимий суҳбатлашган.

«Меҳрли мактаб» – фақатгина ўқув муассасаси эмас. Мактаб Ўзбекистон учун янги бўлган йўналиш – госпиталь педагогика соҳасида зарур методологияни яратиш учун ҳам илмий ва амалий таянч бўлиб хизмат қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер