Журналистлар сайлов участкалари фаолияти билан танишмоқда
Фото: МСК Матбуот маркази
Айни дақиқаларда Марказий сайлов комиссияси матбуот маркази ташаббуси билан аккредитациядан ўтган журналистлар иштирокида 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси ва 362-сонли сайлов участкасига пресс-тур бўлиб ўтмоқда.
Ушбу пресс-турда 30 нафардан ошиқ журналистлар иштирок этишмоқда.
Дастлаб ОАВ вакиллари 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишди. Шу билан бир қаторда, 362-сонли сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш жараёни ва пандемия шароитида сайлов ўтказиш бўйича ташкилий ишларни кузатади.
Пресс-тур давом этяпти.
«Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг