ЖССТ юртимизда тиббиёт трансформацияси учун яқиндан кўмак беришга тайёр

17:02 25 Апрель 2023 Жамият
613 0

Фото: ССВ

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг Европа мамлакатларида сиёсат ва соғлиқни сақлаш бўлими директори Наташа Аззопарди Мускат бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилди.

Мулоқот аввалида вазир Амрилло Иноятов коронавирус пандемияси даврида ЖССТнинг Ўзбекистонга кўрсатган беқиёс ёрдами учун миннатдорлик билдириб, айниқса, ташкилот томонидан касалликни даволаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар юртимизда минглаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш имкони берганини мамнуният билан қайд этди.

Шунингдек, ташкилот кўмагида мамлакатимизга келтирилган СOVID-19 га қарши вакцина, тиббий жиҳоз ва препаратлар пандемияни жиловлашда катта самара бермоқда.

Мулоқот давомида Наташа Аззопарди Мускат Ўзбекистонга илк сафари таассуротларга бой кечаётгани, мамлакатимизда соҳани трансформация қилиш учун ЖССТ яқиндан ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлади.

Учрашувда аҳоли саломатлигини таъминлашга доир қатор йўналишлар бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер