ЖССТ раҳбари коронавирусга қарши эмланди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебрейесус коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда у 12 май куни ўзининг Twitter саҳифасида эълон қилди.
«Бугун менинг коронавирус инфекциясига қарши эмланиш навбатим. Вакцина ҳаётларни сақлаб қолади. Уларни имкон қадар тезроқ барча ҳудудларга етказиш жуда муҳим», — деб ёзди у.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг