ЖССТ раҳбари дунёдаги энг катта гуманитар инқирозни маълум қилди
Фото: AP
Айни дамда дунёдаги энг катта гуманитар инқироз Эфиопиянинг Тиграй минтақасида. Буни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебрейесус айтиб ўтди дея хабар бермоқда «The Guardian» нашри.
Гебрейесуснинг таъкидлашича, Африканинг ушбу минтақасидаги гуманитар фалокатнинг кўлами миқёси бўйича бошқаларидан сезиларли даражада ошиб кетган.
«Ер юзининг бошқа ҳеч қаерида одамлар Эфиопия шимолидаги изоляция қилинган ҳудуддан кўра кўпроқ хавф остида эмас», дейди ЖССТ раҳбари.
Нашрнинг қайд этишича, инқирознинг ҳалокатли характерига қарамай Тиграйдаги вазият кўпинча ОАВ ва халқаро ташкилотларнинг эътиборидан четда қолмоқда.
Қолаверса, Эфиопия ҳукумати ҳам минтақа аҳолисига ёрдам кўрсатишга халақит бермоқда. Хусусан, Гебрейесуснинг ўзи ҳам Эфиопия ҳукумати томонидан танқид қилинган.
Ҳукумат кучлари ва Тиграй штатидаги исёнчилар ўртасидаги можаро бир йилдан ортиқ давом этмоқда. Ҳукумат федерал марказга бўйсунмагани учун маҳаллий ҳокимиятни штатдан чиқариб юборишга ҳаракат қилди. Шу билан бирга Эфиопия Бош вазири Абий Аҳмад дастлабки маълумотларга кўра, минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлган қарама-қаршилик бошланиши ортида турибди. Ваҳоланки, у 2019 йилда қўшни Эритрея билан деярли 20 йиллик урушга барҳам бергани учун Тинчлик йўналишида Нобел мукофоти билан тақдирланган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг