ЖССТ дунё аҳолисининг қанчасида коронавирусга қарши антитаначалар борлигини маълум қилди

18:58 01 Март 2021 Дунё
993 0

Дунё аҳолисининг 10 фоизидан камроғида коронавирус инфекциясига қарши антитаначалар мавжуд.

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош илмий ходими Сумия Сваминатан айтиб ўтди. Сваминатан ташкилот ходимлари инфекция ўчоқларини таҳлил қилиб, тадқиқотлар олиб борилаётгани таъкидлади. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозир ана шундай ўчоқлардан 500 га яқини аниқланган.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда глобал миқёсда оммавий иммунитетни шакллантиришнинг ягона усули — бу эмлаш.

ЖССТ маълумотларига кўра, сўнгги бир суткада дунёда 384 956 та янги юқтириш ҳолати қайд этилган. Шу тариқа пандемия бошланганидан буён ушбу вирус билан зарарланганлар сони 113 467 303 кишига етди. 2 520 550 киши эса вирус асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер