ЖССТ "Covid-19" билан касалланиш даражаси яна ўса бошлаганини маълум қилди
Фото: Reuters
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) дунёда ўтган ҳафта ичида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайганлигини эълон қилди.
Тақдим этилган маълумотга кўра, ўсиш даражаси 2 фоизни ташкил этди. Яъни ўтган ҳафта давомида 2,7 миллион янги юқтириш ҳолати ҳолати қайд этилган. Бу аввалги ҳафта маълумотларидан кўпдир. Шу билан бирга, касалликдан ўлим кўрсаткичи 6 фоизга камайган.
"Жаҳон миқёсида мамлакатларнинг қарийб ярмида янги ҳолатлар сони камайди, қолган ярмида эса уларнинг ўсиши қайд этилди", дейилади ЖССТ баёнотида.
Энг кўп янги ҳолатлар Африкада, Шарқий Ўрта ер денгизи, ва Европа мамлакатларида қайд этилган. Ушбу минтақаларда энг кўп ўлим ҳам қайд этилган.
ЖССТ маълумотларига кўра пандемия бошидан бери 118 миллиондан ортиқ одам ушбу инфекция билан зарарланган. Шундан 93,7 миллион нафардан ортиғи касалликдан фориғ бўлган. 2,6 миллион нафардан ортиқ одам коронавирус асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг