Жозе Моуриньо “МЮ”дан ҳайдалди
Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
“Клуб Жозега “Манчестер Юнайтед”даги фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ва келгусидаги фаолиятида омад тилайди. Айни вақтда жамоани мавсум сўнгига қадар бошқариб борадиган вақтинчалик мураббий изланмоқда. Тез орада унинг номи эълон қилинади”, — дейилади “Юнайтед” баёнотида.
Моуриньо 2016 йилги мавсум бошидан буён манчестерликлар бош мураббийи сифатида ишлаб келаётганди. Сўнгги марта унинг жамоаси АПЛда Ливерпулга қарши ўйинда 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг