Жорий йилда 236 120 нафар ишсиз ёшлар ва 189 085 нафар мактаб битирувчилари бандлиги таъминланди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги департамент раҳбари Азим Холмаҳматов маълум қилди.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 150 минг нафар ёшларга 3,2 трлн. сўм имтиёзли кредит ажратилди, 163 минг нафар ёшларга деҳқончилик учун 67 минг гектар экин майдонлари берилди.
662 минг нафар ёшлар ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашилди, 56 минг нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитилиб, бандлиги таъминланди.
“Ёшлар дафтари” орқали ёшларга кўрсатиладиган ёрдам турлари сони 30 тага етди, мурожаатларни кўриб чиқиш муддати эса 30 кундан 5 кунгача қисқарди.
Жорий йилда ёшлар етакчилари тавсияси билан 338 минг нафар ёшларга 444 млрд. сўмлик ёрдам кўрсатилди.
“Ёшлар баланси” асосида 396 минг нафар “оғир” тоифадаги ёшлар 6 755 нафар раҳбарларга номма-ном бириктирилиб, амалий чоралар натижасида уларнинг 331 минг нафари “яшил” тоифага ўтказилди.
Ёшлар етакчилари томонидан хонадонма-хонадон хатлов ишлари орқали 268 минг нафар хориждаги ёшлар баланси шакллантирилиб, улар билан доимий мулоқот ўрна
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг