Жорий ҳафта Халқ таълими вазирлиги тизимида «Долзарб ҳафталик» деб эълон қилинди
Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати
Жорий йилнинг 21 декабрь куни Халқ таълими вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов куни кеча Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида билдирилган муҳим фикр ва кейинги йилда бажарилиши лозим бўлган тизимга оид масалалар барча масъуллар зиммасига катта масъулият юклашини алоҳида таъкидлади.
Вазирнинг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев энг катта инвестиция, аввало таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилиши лозимлиги хусусидаги Президентимизнинг фикрлари бугунги куннинг долзарб масаласи эканлигини айтиб ўтди.
Вазир мазкур ҳафтани «Долзарб ҳафталик» деб эълон қилиш бўйича зарур топшириқлар берди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг