Жўнатмалардаги қинғирлик фош бўлди

11:13 17 Апрель 2023 Жамият
423 0

Тошкент вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотга асосан юртимизга ўтиш учун "С.Нажимов" чегара божхона постига фуқаро бошқарувида кириб келган “HYUNDAI GRAND STAREX” русумли бўлган автотранспорт воситасига ортилган “Курьерлик жўнатмалар” товарлари холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида автотранспорт воситасида хорижда ишлаб чиқарилган, йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган товарлар орасига яширилган, қиймати салкам 3 млрд. сўмлик жами 104 та комплектда тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун: Жисмоний шахслар халқаро курьерлик жўнатмаларида 1 чоракда 1000 АҚШ доллари қийматидаги товарларни божсиз қабул қилиб олишлари мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер