Жомбойда ўқитувчи ишга тикланди
Иллюстратив фото
Аввало шуни қайд этиш керакки, Конституциямизнинг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга экани мустаҳкамлаб қўйилган.
Фуқароларимизнинг ушбу конституциявий ҳуқуқлари амалдаги меҳнат қонунчилигида ҳам ўз ифодасини топган бўлиб, қонунга кўра ҳеч ким асоссиз равишда ишдан бўшатилиши мумкин эмас. Аммо шунга қарамай, кундалик ҳаётда меҳнат билан боғлиқ низолар учраб турибди.
Шу ўринда, мажбурий прогул - бу муайян ходим иш берувчининг айби билан ишлаш имкониятидан маҳрум бўлган вақт саналиб, у иш берувчининг айби билан юзага келиши мумкин. Бу ҳақда бежиз тўхталганимиз йўқ.
Мажбурий ижро бюроси Жомбой туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг Жомбой туманидаги 17-сонли мактабга нисбатан ундирувчи Д.Ж.ни ишга тиклаш, мажбурий прогул учун иш ҳақини ундириш тўғрисида ижро варақаси келиб тушган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи Д.Ж. мактабнинг бошланғич синф жисмоний тарбий фани ўқитувчиси вазифасига тикланди ва мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақининг тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.
Бу далилни келтиришдан мақсад шуки, ҳар бир иш берувчи меҳнат қонунчилигини чуқур билиши ва унга қатъий амал қилиши зарур. Шундагина ходимларнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинади, кўнгилсиз ҳолатлар юз бермайди.
Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг