Жомбой ёнғоқлари экспорт қилинади
Туманнинг Қўлбости маҳалласидаги “SAG-Agro” масъулияти чекланган жамиятига қарашли 550 гектарлик интенсив ёнғоқзорда биринчи ҳосилни йиғиштириш ишлари бошланиш арафасида, деб хабар бермоқда Жомбой тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Бу йил апрель ойидаги ноқулай об-ҳаво шароити маҳаллий ёнғоқларга салбий таъсир кўрсатди. Дарахтларнинг 70-80 фоизида гули тўкилди. Аммо бундан интенсив ёнғоқзор зарар кўргани йўқ. Чунки чандлер ёнғоқлари май ойида гуллайди. Эрта баҳорда кутиладиган совуқлар унга зиён қилмайди. Бу ҳам интенсив боғдорчиликнинг ўзига хос ютуғи.
— Ёнғоқзор келгуси йилдан тўлиқ ҳосилга киради, — дейди жамият раҳбари Фариддун Розиқов. — Октябрь ойида йиғиштириладиган нишона ҳосил лаборатор текширувига олинади. Намуна сифатида чет эл мутахассисларига ҳам кўрсатамиз. Ҳозирча уч-тўрт йиллик ёш дарахтларнинг ривожланиши, ҳосил бериши белгиланган талабга мос келяпти. 2021 йилда АҚШ, Россия, Германия ва бошқа мамлакатларга маҳсулот етказиб берилади. Бу эса туман иқтисодиёти, қишлоқ хўжалиги учун жуда муҳим.
Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг