Жомбой туманига янги ҳоким тайинланди
Бугун, 26 февраль куни халқ депутатлари Жомбой тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда халқ депутатлари Жомбой тумани Кенгаши депутатлари қатнашди.
Депутатлар шу кунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Назаров Хуршид Ариповични Жомбой тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.
Хуршид Назаров 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган Қаюм Собиров ўрнини эгаллади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг