Жо Байден ва Си Цзиньпин бир йил ичида биринчи марта шахсан учрашди ва "конструктив" музокаралар ўтказди

19:11 16 Ноябрь 2023 Жамият
273 0

Музокаралар тахминан тўрт соат давом этди. Журналистлар билан суҳбатда Байден учрашувни “биз ўтказган энг конструктив ва самарали муҳокамалардан бири” деб атади.

Байден билан музокаралар чоғида Си Цзиньпин “Хитойнинг Тайвань масаласидаги принципиал позициясини батафсил тушунтириб берди”. Си Байденга Хитой Тайвань билан "тинч йўл билан бирлашишни" афзал кўришини айтди, шу билан бирга "куч қўлланилиши"нинг шартларини тушунтириб берди.

Музокаралар натижасида АҚШ ва Хитой ҳарбийлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқа каналларини қайта йўлга қўйиш, фентанилнинг ноқонуний савдосига қарши биргаликда курашиш, сунъий интеллект ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

The Guardian таъкидлашича, бир йил олдинги учрашув билан солиштирганда, ҳозирги музокаралар давомида "кўпроқ ўзаро ён беришлар" бўлган ва "президент Байден зарбалар бермаган". Си Цзиньпиннинг айтишича, Хитой АҚШнинг ҳамкори ва дўсти бўлишга тайёр.

Икки давлат раҳбарларининг риторикасида сезиларли илиқлик кузатилганига қарамай, ВВС ҳозирги вазиятда АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатлар сезиларли даражада яхшиланишига умид қилиш реал эмас, деб ҳисобламоқда.

Асосийси, улар ёмонлашмаслигидир. Си Хитой ичидаги обрўсини яхшилаш ниятида, АҚШ эса халқаро кескинлик ўчоқларини ўчиришни кўзламоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер