Жо Байден Украинага АҚШ қуролларидан Россия ҳудудига зарба беришга рухсат берди
Фото: Getty Images
АҚШ президенти Жо Байден Украинага Россиядаги нишонларга зарба бериш учун Америка томонидан етказиб берилган қуроллардан фойдаланишга рухсат берди.
Украина ҳарбийлари АҚШ қуролларидан энди рус кучларига зарба бериш ёки қарши ҳужумда фойдаланишлари мумкин бўлади. Аммо бу розилик фақат Харьков вилояти яқинидаги ҳудудларга амал қилади.
Жума куни Украина расмийлари Харьков шаҳри чеккасидаги турар-жой биносининг Россия томонидан ўққа тутилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлгани ва 16 киши яраланганини маълум қилди.
«CBS» телеканалининг «Янги сиёсат Россия самолётларига ҳужум қилишни ўз ичига оладими?», деган саволига АҚШ расмийси Украина тупроғига бостириб кираётган Россия самолётларига ҳужум қилиш тақиқланмаганини айтган. Оқ уй ва давлат департаменти ҳозирча бу борада изоҳ бермаган.
Ўз навбатида, Буюк Британия ҳам Ғарб томонидан етказиб берилган қуроллардан фойдаланишдаги чекловларни юмшатишга тайёрлигини билдирган. Бундай чекловларнинг юмшатилиши урушнинг янада авж олишига замин яратсада қатор Европа давлатлари Британия сиёсатини қўллаб-қувватлаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг