Жо Байден ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганини тан олди

00:03 27 Апрель 2024 Дунё
747 0

Фото: AP

АҚШ президенти Жо Байден биринчи хотини ва қизи 1972 йилда автоҳалокатда вафот этганидан кейин у ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.

Байденнинг биринчи рафиқаси Нейлия ва унинг қизи Наоми 1972 йил декабрь ойида автоҳалокатда ҳалок бўлди. Ҳалокатда Байденнинг икки ўғли Хантер ва Бо тан жароҳати олган.

«Мен ўз жонига қасд қилиш учун ақлдан озиш керак эмас деб ўйлагандим… Мен бир зум ўйладим, лекин икки фарзандим бор эди», дейди Байден.

«Мени нотўғри тушунманг», — давом этди президент ўз жонига қасд қилиш нияти йўқлигини таъкидлаб.

Жо Байденнинг яна бир фарзанди Бо Байден 2015 йилнинг 30 майида 46 ёшида мия шиши туфайли вафот этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер